Бугун 18 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг куёви Нетаняҳуни 4 соат давомида Ғазо бўйича режага кўндиришга уринди

Трампнинг куёви Нетаняҳуни 4 соат давомида Ғазо бўйича режага кўндиришга уринди


АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан 4 соатдан ортиқ учрашув ўтказди. У Нетаняҳуга президент Трамп қўллаб-қувватлаётган Ғазо бўйича режага тўсқинлик қилмасликни талаб қилиб, босим ўтказди. Бу ҳақида музокаралар билан таниш бўлган Исроил манбаси CNN'га маълум қилди.

Юқори мартабали Исроил мулозимининг айтишича, Нетаняҳу Кушнерга ҲАМАС тўлиқ қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазодан ўз кучларини олиб чиқмаслигини ва секторда қайта қуриш ишларини бошлашга рухсат бермаслигини айтган.

"Июл ойида ушбу 15 банддан иборат режани рад этган Нетаняҳу, октябр ойи охирида бўлиб ўтадиган Исроилдаги парламент сайловлари сабабли ушбу режа бўйича силжишга эришиш “муаммоли” эканини билдирган. Ўнг қанот сайловчиларининг қўллаб-қувватлашига умид қилаётган ва сўровномаларда ортда қолаётган Нетаняҳу сайлов олдидан Ғазо масаласи бўйича ён беришни истамаяпти", дея қайд этди CNN.

Шунингдек, Нетаняҳу ва Кушнер ҲАМАС қуролларини топшириш жараёнини америкалик генерал назорат қилиши бўйича келишиб олди. Бу вайрон бўлган анклавни қуролсизлантиришдаги биринчи қадам бўлади.

Учрашувда Тинчлик кенгаши директори Николай Младенов ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам иштирок этди. Нетаняҳунинг идораси берган расмий ахборотга кўра, гуруҳ қуролсизлантириш ҳамда санитария, ичимлик суви ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олган.

Бошқа бир манбанинг сўзларига кўра, Нетаняҳу ҲАМАСни батамом йўқ қилиш бўйича амалдаги сиёсатни ўзгартириш ниятида эмас.

Киритилди: 23:20 17.08.2026. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!