Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШдаги оралиқ сайловлардан кейин ўз тарафдорларини сайлов натижаларидан шубҳаланишга ундаши мумкин

Трамп АҚШдаги оралиқ сайловлардан кейин ўз тарафдорларини сайлов натижаларидан шубҳаланишга ундаши мумкин

Трамп АҚШдаги оралиқ сайловлардан кейин ўз тарафдорларини сайлов натижаларидан шубҳаланишга ундаши мумкин — The Guardian.

Сайлов мутахассислари Қўшма Штатларда шу йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтувчи Конгресс учун оралиқ сайловларидан кейин овозларни санаш учун кетадиган вақт, бир неча соат ва кунлар, сиёсий босим ҳамда асоссиз даъволар тарқатилиши учун ҳимоясиз даврга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Собиқ федерал ҳукумат амалдорлари ва сайлов жараёни бўйича мутахассислар сайловдан кейинги “овозларни санаш даврини”ни айниқса ҳимоясиз палла сифатида қайд этмоқда.

Трамп маъмурияти почта орқали овоз беришга кенг кўламли чекловлар жорий этишга ҳаракат қилган эди. Бироқ АҚШ Олий суди бу жараённи овоз беришни чеклашга уриниш сифатида баҳолаб, тўхтатганди.

"Айрим штатларда Трампга содиқ сиёсий кучлар сайлов натижаларини санаш жараёнидаги муҳим вақтдан фойдаланиб, тасдиқланмаган даъволарни оммалаштириши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор. Сайлов мутахассислари эса овозларни санаш жараёнидаги оддий кечикишлар ёки техник муаммолар нотўғри талқин қилиниб, сайлов натижаларига нисбатан шубҳаларни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирган", деб ёзади The Guardian.

Маълумот учун, АҚШ Конгресси учун оралиқ сайловлар 2026 йил 3 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда Конгресснинг ҳар икки палатасидаги (Вакиллар палатаси ва Сенат) ўринлар учун сайловлар ўтказилади.

Киритилди: 21:58 28.09.2026. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!