Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: АҚШ кемаларига ҳужум бўлса, Эронга кескин жавоб қайтарилади

Трамп: АҚШ кемаларига ҳужум бўлса, Эронга кескин жавоб қайтарилади

Дональд Трамп Эрон ҳарбий кучлари АҚШ кемаларига ҳужум қилишда давом этса, кескин жавоб қайтарилишини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда Эронга қарши жуда қаттиқ чоралар кўрилади.

Бу баёнот АҚШнинг Ҳормуз бўғозида бошланган “Ozodlik loyihasi” операцияси фонида айтилган. Операциянинг мақсади — денгиз йўлларидаги ҳаракатни тиклаш ва тўсиқларни бартараф этиш.

Шу билан бирга, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ва Исроил кемаларининг бўғоз орқали ўтишини тўсганини маълум қилди. Айрим манбалар эса ҳужумлар ва ракета зарбалари ҳақида турлича маълумотлар тарқатган.

АҚШ томони бу даъволарни рад этмоқда ва вазиятни назорат остида ушлаб турганини билдирмоқда.

Киритилди: 23:48 04.05.2026. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!