"Биз Гренландияни оламиз. Бунга 100% ишонаман", — деди АҚШ президенти NBC телеканалига берган интервюсида.
Трампнинг сўзларига кўра, буни ҳарбий куч ишлатилмасдан амалга ошиш эҳтимоли юқори. Бироқ у "ҳеч нарсани кун тартибидан чиқариб ташламаслигини" таъкидлади.
Оролнинг аннекция қилиниши Россияга қандай сигнал бериши ҳақида сўралганда, Трамп бунга "парво қилмаслигини" айтди.
"Мен бу ҳақда ўйламайман. Мен учун бу мутлақо бошқа масала, умуман бошқа мавзу," — дея қўшимча қилди Трамп.