АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон атрофидаги кескин вазият фонида Вашингтон ҳарбий тайёргарликни кучайтирганини маълум қилди ва музокаралар муваффақиятсиз якунланса, куч ишлатилиши эҳтимолини истисно этмади.
Бу ҳақда у New York Postга берган интервьюсида айтган.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий кемалари “ҳозиргача яратилган энг илғор қуроллар” билан жиҳозланмоқда.
«Биз кемаларни ҳозиргача мавжуд бўлган энг яхши қуроллар билан тўлдиряпмиз… Агар келишув амалга ошмаса, биз уларни ишлатамиз ва жуда самарали ишлатамиз», — деди у.
У шунингдек, Эрон билан музокаралар натижаси яқин 24 соат ичида маълум бўлишини таъкидлади.
«Биз тахминан 24 соат ичида билиб оламиз. Яқин орада аниқ бўлади», — деди Трамп.
Матнда келтирилишича, сўнгги ойларда Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари ҳақида ҳам маълумотлар берилган, шу билан бирга минтақада сулҳ ва музокаралар жараёни давом этмоқда.