Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Эрон расмийларини "тезроқ ақлини йиғиб олишини ва ядровий бўлмаган ҳамкорлик бўйича келишувга имзо чекиши кераклигини айтди. Ушбу шахсий мурожаат Оқ уй Эрон портларини блокада муддатини узайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган бир пайтда эълон қилинди.
Трамп ўз постида Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлаб, Эрон раҳбарияти ўз ишларини тартибга сола олмаяётганини қайд этди. Бироқ Эрон томони аввал можарони расман тўхтатишни, ядровий дастур бўйича музокараларни эса кейинга қолдиришни таклиф қилди.
Теҳрон уранни тинчлик мақсадларида бойитиш ҳуқуқи тан олинишини талаб қилиб, муқобил савдо йўллари орқали блокадага бардош бера олишини билдирди. Айни пайтда АҚШ разведка хизматлари Трампнинг урушда бир томонлама ғалаба эълон қилиши эҳтимоли ва бунга Эроннинг берадиган жавобини таҳлил қилмоқда.