Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп AI дата-марказларини қўллаб-қувватламоқда, аммо аҳоли бунга қарши

Трамп AI дата-марказларини қўллаб-қувватламоқда, аммо аҳоли бунга қарши

АҚШ маъмуриятининг сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш мақсадида мамлакатда дата-марказлар қурилишини тезлаштириш режалари кўплаб америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланмаяпти.

Бу ҳақда Bloomberg манбалар ва жамоатчилик фикри сўровларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, АҚШ расмийлари орасида сунъий интеллект тарафдорлари ушбу технология мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти учун муҳим деб ҳисоблайди.

Бироқ сунъий интеллектни янада ривожлантириш йирик дата-марказлар қурилишини талаб қилади. Bloomberg қайд этишича, бундай объектларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиши, электр тармоқларига қўшимча юк тушиши ва натижада энергия нархлари кўтарилиши эҳтимоли америкаликлар орасида хавотир уйғотмоқда.

Fox News телеканали июль ойи охирида эълон қилган сўров натижаларига кўра, ҳар 10 нафар америкалик сайловчидан 7 нафари ўз яшаш ҳудуди яқинида сунъий интеллект учун дата-марказ қурилишини қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

Агентлик таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари ҳақида мунтазам гапириб келади ва янги дата-марказлар барпо этилишини фаол қўллаб-қувватламоқда.

Киритилди: Бугун 14:23. Ўқилди: 132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!