Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкетдаги уйлар нархи тушди

A A A
Тошкетдаги уйлар нархи тушди

Ўзбекистон кўчмас мулк нархи арзонлаган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Октябрь ойида рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6%га ошиб, 21,4 мингтани ташкил этган.

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорида битимлар сони ҳудудлар кесимида Тошкент вилоятида (+10%), Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1%) ва Жиззах вилоятида (+7,5%) сезиларли ўсган.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг арзон нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилиб, бир квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси нархи Тошкент шаҳрида йил давомида 12%дан кўпроқ тушди. Энг катта пасайиш Яшнобод — 18%, Сергели — 17% ва Мирзо-Улуғбек — 15,2% туманларида қайд этилди

Киритилди: 19:05 14.11.2024. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!