Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги олийгоҳларда янги ўқув йилидан дарслар соат 8 да бошланади

Тошкентдаги олийгоҳларда янги ўқув йилидан дарслар соат 8 да бошланади
Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, бу тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган. Хусусан, дарс машғулотларининг эртароқ бошланиши олий таълим ташкилотларига қатнайдиган талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт воситалари оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, мазкур тартиб кундузги ва кечки таълим шаклларида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини тўғри режалаштириш, машғулотлар ва бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда талабалар мазкур тартибни инобатга олишлари сўралди. Таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш ҳамда талабалар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Киритилди: 12:32 27.08.2026. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!