Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 майга қадар ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 майга қадар ёпилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Шофайзи кўчаси 25 мартдан 1 майга қадар ёпилди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Daryobo‘yi Business City лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобил йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабабли Шофайзи кўчаси автотранспорт ҳаракати учун ёпилган.

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 майга қадар ёпилди

Шу билан бирга, Шофайзи кўчасининг Кўкча дарвоза кўчасидан Раҳмат Файзи кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 34-сонли «Чилонзор метроси — Шифокорлар шаҳарчаси» автобус йўналишига вақтинчалик ўзгартириш киритилади.

Мутасаддилар ҳайдовчи ва йўловчилардан ноқулайлик учун узр сўрайди.

Киритилди: 19:06 25.03.2025. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!