Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

СБУ полковниги Иван Воронич Россия махсус хизматлари агентлари томонидан отиб ўлдирилган

СБУ полковниги Иван Воронич Россия махсус хизматлари агентлари томонидан отиб ўлдирилган

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк маълум қилди.

Малюкнинг сўзларига кўра, гумондорлар Киев вилоятида қўлга олиниш чоғида қаршилик кўрсатган ва отиб ўлдирилган. СБУ раҳбари уларни "Россия Федерал Хавфсизлик хизматининг (ФСБ) агентлик-жанговар гуруҳи" деб атади.

"Воронични ўлдиришда икки киши — бир эркак ва бир аёл иштирок этган. Улар ўз раҳбарлари топшириғига биноан полковникни кузатишган, ҳаракат йўналишларини аниқлашган. Сўнгра ФСБ куратори уларга тўппонча ва қуролни овозини юқотувчи мослама (глушител) сақланаётган яширин жойнинг координаталарини берган", дейилади СБУ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Украина Хавфсизлик хизмати полковниги Иван Воронич 10 июл куни Киевнинг Голосеевский туманида отиб ўлдирилганди. Эълон қилинган кузатув камераси видеосига кўра, Воронич уйининг чиққанидан кўп ўтмай ўлдирилган.

The New York Times маълумотларига кўра, Воронич СБУнинг Россия ва босиб олинган ҳудудларда операциялар олиб борадиган 5-бошқармасида хизмат қилган. У бир муддат мазкур бўлинмага бошчилик қилган. Ушбу бўлинма Донбассдаги россияпараст кучлар командири Арсен Павловнинг (лақаби “Моторола”) ўлдирилишига алоқадор дея тахмин қилинади

Киритилди: 14:46 13.07.2025. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!