2025 йил 9 июлдан 8 август кунига қадар Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) "Янги Ўзбекистон" боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга сабаб сифатида Янги Ўзбекистон кўчасининг "Янги Ўзбекистон" боғи манзилида ер ости йўл ўтказгичи бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани экани таъкидланган.
Автоуловлар ҳаракати "Янги Ўзбекистон" боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали "Миллий боғ" кўчасига йўналтирилиши маълум қилинди.