Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани, “Баҳор” МФЙ, Юқори Ҳасанбой кўчасида 1 май куни соат 15:42 ларда иккита транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:59 да тўлиқ ўчирилган.

Ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган “ВАЗ-2102” автомашинасида ёнғин юзага келганлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган FAW юк машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ёнғин иккинчи юк машинасига ҳам тарқалган. Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.

Киритилди: 23:10 01.05.2025. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!