Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда таниқли блогер ўз уйида Нил тимсоҳини ноқонуний сақлаб келаётганлиги маълум бўлди (ВИДЕО)

Тошкентда таниқли блогер ўз уйида Нил тимсоҳини ноқонуний сақлаб келаётганлиги маълум бўлди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда фуқаролардан бири Нил тимсоҳини уйида сақлаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат назорат инспексияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди. Рейд давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланди.



Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январьдан жисмоний шахслар томонидан (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди.

Тимсоҳ Тошкент ҳайвонот богъига топширилди. Ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди.

Ушбу йўналишдаги экологик назорат тадбирлари барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:06 24.06.2025. Ўқилди: 2112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!