Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда сув сепувчи машиналар ва фавворалар ишга туширилди

Тошкентда сув сепувчи машиналар ва фавворалар ишга туширилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент кўчалари ва яшил ҳудудларда чанг ифлосланишини камайтириш мақсадида сув сепувчи машиналар ва фаввораларни ишга туширди. Махсус машиналар йўл қопламасини ва дарахтларни сувориб, табиий чангни тўкишга ёрдам беради ва шаҳар ҳаво сифатини яхшилайди.

Шунингдек, пойтахтдаги барча фавворалар ҳам ишга туширилган бўлиб, улар 24/7 режимга ўтказилди. Уларнинг фаолияти микроиқлимни сақлашга ва жамоат жойларидаги чанг юкламасини камайтиришга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, Қўмита томонидан ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида тезкор штаб тузилган бўлиб, пойтахтдаги экологик вазиятни барқарорлаштириш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:33. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!