Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кремль Зеленскийни "қўшинларни олиб чиқишга" чақирди

Кремль Зеленскийни "қўшинларни олиб чиқишга" чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский «масъулиятни ўз зиммасига олиши ва қўшинларни Донбассдан олиб чиқиб кетиши керак». Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

«Зеленский Украина қўшинлари Донбасс ҳудудини тарк этиши ва ДХР чегараларидан чиқиб кетиши учун бугуннинг ўзида қарор қабул қилиши лозим. Зеленский бундай оғир қарорни кеча қабул қилиши, масъулиятни ўз зиммасига олиши керак эди. Бу жуда кўп одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва ушбу урушнинг фаол босқичини тўхтатиши мумкин эди», — деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, «Украинага қўйилган шартлар музокаралар жараёнидаги танаффусга сабаб эмас». «Танаффус америкалик музокарачиларнинг бошқа ишлар — Яқин Шарқдаги вазият билан боғлиқ масалалар билан бандлиги билан боғлиқ. Тушунарли сабабларга кўра, улар Украина ишлари бўйича уч томонлама музокаралар жараёнига фаол жалб қилина олмаяптилар», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!