Журналист, публицист, ёзувчи, таржимон ва сиёсатчи Карим Баҳриев 64 ёшида оламдан ўтди.
У бироз муддат олдин инсульт билан шифохонага ётқизилган эди.
Карим Баҳриев 1962 йилда Ургут тумани Ғўс қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факултети, Москва Давлат университетида таҳсил олган. “Ҳуррият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталари ва “Жаҳон адабиёти”, “Дугоналар” журналларида фаолият юритган.
“Сабр косасининг синиқлари”, “Томчидил” шеърий китоблари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Ҳақиқат талабгоримиз”, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” каби китоблари нашр этилган. Шунингдек, “Медиа ҳуқуқи” дарслиги муаллифи.
Аниқ.уз сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.