Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий Москвада эмас

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий Москвада эмас

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий Москвада эмас, Эронда ва соғ-саломат .

Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

"Олий раҳбаримиз Мужтабо Хоминаий тирик, соғ-саломат ва ўз хизмат вазифасини бажармоқда. У киши Эрон халқи билан бирга, жамиятни бошқариб турибди. Мамлакат армиясига бош бўлиб, муҳим сиёсий қарорларни қабул қилмоқда", - деди Муҳаммад Али Искандарий.

Дипломатнинг таъкидлашича, мвзкур урушда мағлуб бўлган тақдирда ҳам, эронликлар буни мағлубият деб қабул қилмайди.

"Биз мағлуб бўлдик ҳам дейлик, бизнинг эътиқодимизга кўра, мағлубият йўқ. Биз ёки бу урушда ғолиб бўламиз ёки шаҳид бўламиз. Биз мусулмонмиз ва охиригача қаттиқ курашамиз. Бу пропаганда эмас, бизда бу борада ростдан ҳам иккиланиш йўқ", — деди Эрон элчиси.

Киритилди: Бугун 09:44. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!