Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 6-синф ўқувчиси жинсий зўрлангани айтилмоқда. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган.

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Аниқланишича, 2026 йил 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д туман ИИБ га мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди О.О (2013 йилда туғилган қиз бола) тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши, мазкур мактабнинг ўқитувчиси Т.Ш (1973 йилда туғилган эркак) унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи Т.Ш процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши содир этилган жиноят иши юритуви ҳамда жабрланувчи-боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади, дейилади Болалар омбдусмани хабарида

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!