Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолат фош этилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, ундан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Қўлга олиш жараёнида у қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушлаб қолинган.
🔍Аниқланишича, бош мутахассис Юнусобод туманидаги 6 та уйга хизмат кўрсатишни бир МЧЖдан иккинчи МЧЖга ўтказиш ҳақидаги уй-жой мулкдорлари имзолаган далолатномаларни биллинг тизимининг “Менинг уйим” платформасидан рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига
2200 АҚШ доллари талаб қилган ва бу ишларни ўзининг мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни режалаштирган.
⚖️Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❗️Эслатма: бундай қинғир ишлар ортида доимо битта якун бор — жиноий жавобгарлик ва қамоқ.
👉 Ҳар қандай ноқонуний йўл билан пул топишга уриниш охирида эркинликдан маҳрум қилиш билан тугайди. Қонунни четлаб ўтиш эмас, унга риоя қилиш — энг тўғри йўл.