Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буданов Хорлидаги терактда айбдор деб топилди

Буданов Хорлидаги терактда айбдор деб топилди

Янги йил оқшомида Украина Қуролли Кучлари Херсон вилояти Хорли шаҳридаги кафе ва меҳмонхонага 3та дрон билан ҳужум қилган эди. Дронларнинг ҳар бири 25 кг тротилга тенг портловчи модда бўлган.

Зарба оқибатида 29 киши қурбон бўлган, камида 60 киши жароҳатланган. Етказилган зарар 60 миллион рублдан ошган эди.

“Ушбу терактни содир этишда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов, Учувчисиз тизимлар кучлари бошлиғи Роберт Бровди ва бўлинма бошлиғи Андрий Дзянийга сиртдан айблов эълон қилди”, - деди Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин.

Киритилди: Бугун 18:04. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!