Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда Путин ва Даванков бир хил миқдорда овоз йиғди

A A A
Тошкентда Путин ва Даванков бир хил миқдорда овоз йиғди

Экзит-поллар натижаларига кўра, Россия президенти лавозимига номзодлар Владимир Путин ва Владислав Даванков Тошкентда бир хил миқдорда — 36 фоиз овозларни қўлга киритди.

“Хорижда овоз бер” лойиҳаси кўнгиллилари Тошкентда овоз берганлардан 2141 киши ёки 25,8 фоизи ўртасида сўров ўтказган.

ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва КПРФ номзоди Николай Харитонов эса Ўзбекистон пойтахтида 1 фоиздан овоз олган.

Айни вақтда, сўралганларнинг 19 фоизи кимга овоз берганликларини очиқлашдан бош тортган. 10 фоизи бирорта ҳам номзодни танламаган ёки бюллетенларга бир нечта “галочка” қўйиб, уларни ҳақиқий бўлмаган ҳолатга келтирган.

Самарқандда эса вазият қуйидагича: Путинга 36 фоиз, Даванковга — 18, Слутцийга — 1, Харитоновга эса 0 фоиз одам овоз беришган. Овоз берган 8371 кишининг 251 нафари ўртасида сўров ўтказилган. 35 фоиз одам жавоб қайтаришдан бош тортган.

Киритилди: 15:45 18.03.2024. Ўқилди: 1614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!