Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда "подъезд"да аёл кишига жинсий аъзосини кўрсатган эркак 15 суткага қамалди

Тошкентда "подъезд"да аёл кишига жинсий аъзосини кўрсатган эркак 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи Б.Б.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 октябрь куни ҳуқуқбузар Б.Б. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Эҳтиром кўчасида яшовчи жабрланувчининг уйига келиб хонадон қўнғироғини босган ва жабрланувчи Ф.Э. эшикни очганда Б.Б. ундан соат неча бўлди деб сўраган. Шу пайтда Ф.Э. соат неча бўлганини билмаслигини айтганида Б.Б. унга бақириб, майда безорилик, яъни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро Ф.Э.га (аёл) жинсий аъзосини кўрсатган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Б.Б. ҳақиқатдан ҳам юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлигига иқрорлик билдириб, қилган ишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини, суддан уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Б. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга шу моддага асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 10:35 09.11.2024. Ўқилди: 2056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!