Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда офисдаги сейфдан ярим миллион долларни ўмариб кетганлар ушланди

Тошкентда офисдаги сейфдан ярим миллион долларни ўмариб кетганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки шахс компания идорасидан 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 22 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Гумонланувчилар воқеа жойига Gentra русумли автомашинада келишган. Улар компания директорининг кабинетига бостириб кириб, ҳужжатлар, флешкарта ва 560 минг доллар бўлган сейфни ўғирлаб кетишган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўрганиб, талончиларнинг шахсини аниқлади.

Ходимлар Андижон шаҳрида яширинишга уринган гумонланувчилардан бирини қўлга олди. У қариндошларининг уйида ушланиб, Тошкентга олиб келинган.

Аниқланишича, мазкур шахсларнинг уйидан сейфни очиш учун ишлатган ускуналар топилган, сейфни эса сувга ташлаб юборилган.

Гумонланувчи ўғирланган пулларнинг бир қисмини шеригига берганини айтди. У ўзига «Honda» мотоцикли сотиб олишга муваффақ бўлган ва Қирғизистонга қочиш учун ўзида 10 минг доллар қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда зарар тўлиқ қопланган. Мотоцикл мусодара қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:42 04.08.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!