Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда одамларни "Ҳаж"га юборишни ваъда қилиб $37,2 минг олганлар қўлга олинди

Тошкентда одамларни "Ҳаж"га юборишни ваъда қилиб $37,2 минг олганлар қўлга олинди

Тошкентда одамларни "Ҳаж"га юборишни ваъда қилиб $37,2 минг олганлар қўлга олинди.

ИИББ хабарига кўра, Учтепа туманидаги “Mahdiy turizm” МЧЖ ходими лицензияси йўқлигига қарамай тўрт нафар фуқарони “Ҳаж” сафарига юборишни ваъда қилиб, улардан $27 200 олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида ҳам кузатилган. У ерда “Sohil turizm” раҳбари икки фуқаронинг ишончига кириб, $10 000 олган пайтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича ҳужжатлар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Киритилди: 16:58 12.04.2025. Ўқилди: 1043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!