Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди

Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди

Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида очиқ майдондаги қуруқ ўт ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Хабарга кўра, соат 12:33 да туманнинг Фаробий кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:31 да ўчирилган.

Маьлумотларга кўра, вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Киритилди: 14:52 24.05.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!