Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар 720 та эмас, 61 та экани маълум қилинди

Тошкентда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар 720 та эмас, 61 та экани маълум қилинди


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкентдаги ноқонуний қурилишлар сонига оид маълумотни аниқлаштирди.

Расмий тушунтиришга кўра, пойтахтда 320 дан ортиқ ноқонуний қурилиш объекти аниқланган. Бу кўрсаткичга якка тартибдаги хонадонлар, дўконлар, киосклар, павильонлар ва бошқа иншоотлар ҳам киради.

🏢 Ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар сони эса 61 тани ташкил этади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда аввалги жавобда умумий қурилиш объектлари сонини кўп қаватли уйлар сони сифатида келтириб юборган. Вазир ушбу хатолик учун узр сўради.

Киритилди: 20:52 23.10.2026. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!