Жорий йилнинг 23 май куни соат 19:57 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида Nissan русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 20:00 да етиб борганида, ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар томонидан бирламчи ўт ўчириш воситаси ҳамда сув ёрдамида ёнғин ўчирилганлиги маълум бўлган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.