Тошкент шаҳрида китоб сотувчи Хайрулла Асадов учун букинист дўкончаси қуриб берилади.
Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, унга янги савдо нуқтаси фаолиятини йўлга қўйиш учун 2000 дан ортиқ китоб ҳам тақдим этилади.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус китобхонликни тарғиб қилиш ва китоб савдосини қўллаб-қувватлашга қаратилган.