Масуд Пезешкиан Испаниянинг АҚШга ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун расмий Мадридга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Эрон раҳбарига кўра, Испаниянинг бу қарори Ғарбда ҳали ҳам ахлоқ ва виждон мавжудлигини кўрсатади.
«Испаниянинг Эрон каби давлатларга қарши сионист-америка коалициясининг инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиши ва ҳарбий тажовузига қарши масъулиятли позицияси Ғарбда ахлоқ ва уйғонган виждон ҳали ҳам борлигини кўрсатади», — деб ёзди Пезешкиан.
Шунингдек, у Испания расмийларига тутган позицияси учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.