Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал» футболчилари таслим бўлишди!

«Реал» футболчилари таслим бўлишди!

«Хетафе»дан учралган мағлубият Мадриднинг «Реал» клубидаги «маъюс» муҳит ҳақидаги янги гап-сўзлар тўлқинини бошлаб юборди.

«Қаймоқранглилар» ўз уйларида кутилмаганда имкониятни бой беришди (0:1) ва турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Барселона» билан орадаги фарқни қисқартира олишмади. 26-турдан сўнг «кўк-анорранглилар» мадридликларни тўрт очкога ортда қолдирмоқда. Бироқ Cadena SER хабарига кўра, «Реал» футболчилари жуда пессимистик кайфиятда ва Ла Лигада ғолиб чиқишларига ишонишмаяпти. Душанба кунги муваффақиятсизликдан сўнг ўйинчилар ўзларини «мутлақо ожиз» ҳис қилишган.

Аввалроқ хабар берилганидек, «Реал»да бош мураббий Альваро Арбелоага ҳам ишонишмаяпти — унга «вақтинчалик мураббий» сифатида қарашмоқда ва унга жамоани руҳлантириш қийин кечмоқда.

Киритилди: Бугун 13:59. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!