Марғилон шаҳридаги мактабда безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 март куни фуқаро М.К. (видеотасвирдаги аёл) Марғилон шаҳар, Истиқлол маҳалласидаги 25-умумий ўрта таълим мактабига 5-синфида ўқийдиган ўғли М.Э.ни кўргани борган вақтида, фуқаро Ж.Х. (видеотасвирдаги эркак) унинг фарзандини дўппослаб ураётганлигини кўриб, ажратмоқчи бўлган. Бироқ, фуқаро Ж.Х. безорилик ҳаракатларини давом эттириб, М.К. ва М.Э. ни баданининг турли жойларига уриб, қасддан тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.