Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

"Тирик китоб" сифатида танилган Хайрулла Асадов китоб сотилгани учун касса аппаратига 20 минг сўм кирим қилмаган ва харидорга чек бермаган. Суд унга 2 млн сўм жарима ва 100 та китобни мусодара қилди.
Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Хайрулла Асадовга тегишли кўчма савдо шохобчасида текширув ўтказган.

Текширув давомида у 20 минг сўмлик китоб хариди учун чек бермагани ва ушбу суммани касса аппаратига кирим қилмагани аниқланган. Х.Асадов тадбиркорлик фаолияти билан тегишли рўйхатдан ўтмасдан шуғулланган.

Хайрулла Асадов қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик берилишини сўраган ва бундан буён бундай қилмасликка ваъда берган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарори билан Хайрулла Асадов МЖтКнинг 176-моддаси 1-қисмида (тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, Хайрулла Асадовга тегишли бўлган ва 1 млн 520 минг сўмга баҳоланган 100 дона китоб мусодара қилинган.

Тошкент шаҳар судларида ҳам маънавият билан савдо-сотиқ ўртасида фарқ борлиги айтилди.

"Китоб ҳақиқатан ҳам маънавият воситасидир, лекин у сотилганда товар ҳисобланади ва сотувчи савдо қоидаларига риоя қилиши керак. Бу масаланинг ҳуқуқий жиҳати. Масаланинг ижтимоий-маънавий жиҳатлари ҳам бор, албатта. Бу иш ҳолатларидан келиб чиқиб, юқори турувчи суд инстанциясида муҳокама қилиниши мумкин," дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!