АҚШ ва Исроил Эронга қарши урушда мустаҳкам позицияни эгаллаб турибди, деди чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ислом Республикасига қарши «ҳужумни давом эттириш»га ваъда берди.
Трамп қўшимча қилишича, ўлдирилган Эрон олий раҳбари оятулло Али Хоманаийнинг эҳтимолий ворислари «охир-оқибат ҳалок бўлади», Теҳроннинг баллистик ракеталар арсенали эса «тез суръатларда йўқ қилинмоқда».
«Биз, юмшоқ айтганда, жуда яхши ишлаяпмиз. Кимдир мендан буни ўн баллик шкала бўйича қандай баҳолайсиз, деб сўраса, Мен 15 дердим», — деди Трамп Оқ уйда технологик компаниялар раҳбарлари билан учрашувда. — «Ҳозир биз жуда кучли позициядамиз, уларнинг раҳбарияти эса тез суръатларда йўқолмоқда. Ким етакчи бўлишни истаса, охир-оқибат ҳалок бўлади».
Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бешинчи кунига ўтган бир пайтда, Трамп яна бир бор унинг сабаби Эроннинг ядровий амбициялари эканини таъкидлади.
«Ақли жойида бўлмаганлар қўлида ядровий қурол бўлса, ёмон ишлар содир бўлади», — деди Трамп.