Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саудия шаҳзодаси Трампни Эронга қарши уруш бошлашга кўндирдими?

Саудия шаҳзодаси Трампни Эронга қарши уруш бошлашга кўндирдими?

Саудия Арабистони валияҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Доналд Трампни Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлашга кўндиришда муҳим роль ўйнаган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор тўрт манбага таяниб, The Washington Post хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп шанба куни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ноодатий иттифоқчилари — Исроил ва Саудия Арабистонининг бир неча ҳафта давом этган фаол лобби ҳаракатларидан сўнг Эронга қарши зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Манбаларнинг айтишича, Муҳаммад бин Салмон сўнгги бир ой ичида Трамп билан бир неча бор шахсий телефон мулоқотларини ўтказиб, АҚШнинг ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлаган. Бу эса унинг омма олдида дипломатик ечим тарафдори сифатида билдирган баёнотларига зид бўлган.

The Washington Post’нинг ёзишича, Трамп қарорни АҚШ разведка ҳамжамиятининг баҳоларига қарамай қабул қилган. Разведка ҳисоботларида кейинги ўн йил ичида Эрон кучларининг АҚШ материк ҳудудига бевосита таҳдид солиш эҳтимоли паст экани қайд этилган эди. .

Таҳлилчиларга кўра, бу қарор Трампнинг аввалги, нисбатан тор доирадаги ҳарбий операцияларидан кескин фарқ қилади ва Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!