Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Арагчи бугунги портлашлар ортидан Эрондан Нахчивон Мухтор Республикасига қарата ҳар қандай снаряд отилганини рад этиб, Эрон қуролли кучлари тергов олиб бораётганини айтди.

У жамоатчилик фикрини чалғитиш ва Эроннинг қўшнилари билан муносабатларига путур етказишга қаратилган бундай ҳужумларда Исроилнинг ролига ишора қилиб, сўнгги кунларда содир бўлган шунга ўхшаш воқеаларни тилга олди.

Вазир бир неча Озарбайжон фуқароларининг жароҳат олганидан афсусда эканини билдириб, уларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Киритилди: 21:12 05.03.2026. Ўқилди: 1514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!