Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ҳаво сифати хавфли даражагача ёмонлашди

Тошкентда ҳаво сифати хавфли даражагача ёмонлашди

26 октябрга ўтар кечаси Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси сезиларли ошди. Пойтахтдаги аксарият кузатув станцияларида ҳаво сифати "носоғлом" ва "жуда носоғлом" деб баҳоланди.

Экология соҳасидаги масъул идора маълумотига кўра, бунга шамол тезлигининг пасайиши, ҳавонинг совиши ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлган.

Ушбу об-ҳаво шароитлари натижасида атмосферада PM2.5 ва PM10 майда заррачалари тўпланиб, уларнинг концентрацияси ортган.

Халқаро AQI индекси бўйича қайд этилган кўрсаткичлар пойтахтнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати саломатлик учун зарарли даражага етганини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 12:09. Ўқилди: 137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!