Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди

Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро автомашина ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтирганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Миробод тумани ҳудудида, 1986 йилда туғилган З.Х. “Nexia” русумли автомашина ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтириб, ҳаракатни давом эттирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур моддага асосан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Киритилди: 11:17 21.06.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!