Экология вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
Экология вазирлиги давлат инспекцияси ва Бош прокуратура маълумотларига кўра, ўрганишлар давомида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ҳудудидаги питомниклар ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш жойларида 9 турдаги 80 дан ортиқ сут эмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар, жумладан, 4 дона Африка шерлари рухсатномадан ташқари, ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан кўпгина (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш таъқиқланди.