ИИВга кўра, гуруҳ Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва бошқа давлатларнинг 60 мингга яқин фуқаросини онлайн қиморга жалб қилган.
Тезкор тадбир давомида бизнес марказдаги офисдан серверлар, компьютерлар, телефонлар, банк карталари, SIM-карталар ва бошқа далиллар мусодара қилинган.
Текширувда сўнгги 6 ойда гуруҳ орқали $4 млнга яқин пул айланмаси амалга оширилгани аниқланган.