Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 240 минг долларни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишининг ва қалбаки 8400 долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкентда 240 минг долларни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишининг ва қалбаки 8400 долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

1. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда чет эл валютасини мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида 2005 ва 2009 йилларда туғилган икки нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилди.

Текширув давомида улардан бири оёқларининг болдир қисмига скотч ёрдамида 160 минг, иккинчиси эса 80 минг АҚШ долларини боғлаб, яширин тарзда қўшни давлатга олиб чиқиб кетаётганликлари аниқланди.

2.Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қалбаки хорижий валютани муомалага киритилишининг олди олинди.

Хусусан, Қибрай туманида яшовчи 1999 й.т. шахс Туркия давлатидан етказиб берилган қалбаки 8400 АҚШ долларини фойда олиш мақсадида Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. шериги билан ўзаро тил бириктириб, шартли харидорга ҳақиқий 3800 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:14 10.09.2026. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!