Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 15 нафар қозоғистонлик футболчи овқатдан заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилди

Тошкентда 15 нафар қозоғистонлик футболчи овқатдан заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилди



"Do‘stlik Cup 2026" халқаро футбол фестивалида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган қозоғистонлик футболчиларнинг аҳволи меҳмонхонадаги нонуштадан кейин ёмонлашган.

@SputnikKz хабарига кўра, 31 октябрь куни болалар ва катталарда қорин оғриғи ва иситма кузатилган. Ота-оналарнинг айтишича, нонуштада тухум емаган саккиз нафар болада бундай аломатлар бўлмаган.

Қозоғистон ТИВ футболчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган фуқаролар касалхонага ётқизилганини тасдиқлади.

Киритилди: 15:30 02.11.2026. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!