Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизни ток уриши натижасида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 18.00 да Миробод туманида Амир Темур кўчасидаги савдо дўконлардан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиқан. Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (“Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:07 23.06.2025. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!