Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларини пойтахт билан боғловчи 162, 163 ва 167-сонли автобус йўналишларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
🔹 162-сонли: Қушқўнди маҳалласи — Чорсу савдо маркази АШБ;
🔹 163-сонли: Тўқимачилар маҳалласи — Чорсу савдо маркази АШБ;
🔹 167-сонли: Тошкент жамоа хўжалиги — Чорсу савдо маркази АШБ.
Янги йўналишлар учун Хитойда ишлаб чиқарилган 54 та автобус харид қилинади. Улар 2026 йил ноябрь ойи охиригача етиб келиши кутилмоқда.