Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент вилоятида яна бир кўчмас мулк қарздорлик сабаб банк балансига ўтказилди

Тошкент вилоятида яна бир кўчмас мулк қарздорлик сабаб банк балансига ўтказилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳужжатига асосан қарздор “B. N. ” МЧЖдан ундирувчи “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилоят филиали фойдасига 15 млрд 338 млн сўм кредит қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган нотурар бинога қаратиш белгиланган.

Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган.

Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Гаров мулки сифатида қайд этилган нотурар бино, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилган ҳамда такрорий аукцион саволидан сўнг ундирувчи “Ўзмиллийбанк” АЖ балансига ўтказиб берилган.

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомлаш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:30. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!