Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган. Ўрта Чирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертизасининг маълумотномасига асосан, уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташҳиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.