Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.
Нашр манбаларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳозирда ўз мамлакатининг тийиб туриш салоҳиятини тиклашга интилмоқда ва Эронга қарши ҳарбий амалиётга қўшилиш бўйича қарор қабул қилиш арафасида. Манбалардан бири қиролликнинг урушга кириши фақат вақт масаласи эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари Эронга тегишли активларни музлатиш чораларини кўришни бошламоқда, бу эса Теҳрондаги ҳукмрон режимни қўллаб-қувватлашнинг муҳим манбаларидан бирига хавф туғдиради. Шунингдек, айни пайтда БААда ушбу можарода қатнашиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда.
"Бундан ташқари Саудия Арабистони ва БАА Эрон ҳарбий салоҳиятининг бир қисмини сақлаб қолишга имкон берадиган сулҳга эришилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда", дейилади мақолада.