Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон олий раҳбари АҚШ билан музокараларга розилик берди

Эрон олий раҳбари АҚШ билан музокараларга розилик берди

Нашрининг эронлик амалдорга таяниб хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан телефон орқали гаплашиб, мамлакат олий раҳбари Мужтабо Хоминаий Вашингтон билан музокараларни маъқуллаганини билдирган.

Ynet маълумотларига кўра, Уиткофф ва Ароқчи ўртасидаги суҳбат 19 март куни бўлиб ўтган. Нашр манбасининг таъкидлашича, Ароқчи учун Қўшма Штатларга Эрондаги ҳокимият тизимидаги тартибни кўрсатиш муҳим бўлган.

"Ароқчи, шунингдек, Хоминаий урушни имкон қадар тезроқ якунлашга тайёрлигини, бироқ бу Теҳроннинг шартлари асосида бўлишини билдирган. Жумладан, Эрон бойитилган уранни Россияга олиб чиқишни муҳокама қилишга тайёр, аммо ядровий ва баллистик ракета дастурларидан тўлиқ воз кечмоқчи эмас", дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 18:05. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!