Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

КХДРнинг “энг ашаддий душмани” ким?

КХДРнинг “энг ашаддий душмани” ким?

Ким Чен Ин Жанубий Кореяни КХДРнинг “энг ашаддий душмани” деб эълон қилди.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Олий халқ мажлиси (парламент) йиғилишидаги нутқида Жанубий Кореяни расман “энг ашаддий душман давлат” деб эълон қилди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Шимолий Корея етакчиси Сеулнинг Пхенянга нисбатан ҳар қандай эҳтимолий тажовузи учун “аёвсиз жазо” муқаррар эканини қўшимча қилди.

"Биз Жанубий Кореяни энг ашаддий душман давлат деб ҳисоблаймиз. Жанубий Кореянинг мамлакатимизга дахлдор ҳар қандай салбий ҳаракати учун уни заррача истисносиз ва иккиланмасдан шафқатсиз бадал тўлашга мажбур қиламиз", — дея огоҳлантирган Ким Чен Ин.

Киритилди: Бугун 17:26. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!