Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нефть бозорида шубҳали ҳаракатлар: кимдир миллионларни “урдими”?

Нефть бозорида шубҳали ҳаракатлар: кимдир миллионларни “урдими”?

АҚШ президенти Дональд Трамп баёноти олдидан нефть бозорида катта пул айланмаси кузатилди. Трампнинг Эрон билан «самарали музокаралар» ҳақидаги пости чиқишидан атиги 15 дақиқа аввал юз миллионлаб долларлик битимлар тузишга улгурган.

Financial Times маълумотига кўра, соат 06:49–06:50 да Ню-Йорк биржасида қарийб 850 миллион долларлик 6200 дан ортиқ нефть фючерс битимлари амалга оширилган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб эса баёнот эълон қилинган.

📉 Натижада нефть нархи кескин тушиб кетди.

«Кимдир ҳозиргина анча бойиб олди», — дейди манба.

Киритилди: Бугун 18:50. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!